Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан қўлга тушди
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.
Шундан сўнг, терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлган. У ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг