Россия ўз ҳудудлари ҳамда Қора денгиз осмонида 25 та дронни уриб туширди
Иллюстратив фото
Россия мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудлари ва Қора денгиз осмонида 25 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, дронлар Москва вилояти, Владимир, Белгород, Курск, Тула, Рязан, Ростов, Воронеж, Брянск вилоятлари ва Қора денгиз устида йўқ қилинган.
Москва мери Сергей Собянин пойтахт томонга қараб учаётган битта дрон муваффақиятли тўхтатиб қолинганини билдирди. Айни вақтда фавқулодда хизматлар ҳалокат жойида иш олиб бормоқда.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг таъкидлашича, дронларнинг автомобилга ҳужуми натижасида бир киши жароҳат олган. Брянск вилоятида ҳам дронлар Мираторг заводига бориб урилиши оқибатида бир нафар киши турли даражадаги тан-жароҳатлари олган. Ростов вилоятида қурбонлар ёки зарарлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Шунингдек, Тула ва Рязан вилоятларида қурбонлар ёки зарарлар аниқланмаган. Владимир, Курск ва Воронеж вилоятлари расмийлари эса дронлар ҳужуми оқибатида зарар етгани тўғрисида маълумот бермаган. Маълумотларга кўра, Уфа, Саратов, Иваново ва Калуга каби аэропортларда рейсларни қабул қилиш ва учишга рухсат бериш вақтинчалик тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг