Уч ҳудудда 572 миллион сўмлик «свет» ва газ ўғирланди
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Х.О. «Чимган» МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 283,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Улуғнор Мазгилсой ирригация тизими бошқармаси» масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 156,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. «Иттифоқ» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадларида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб 132 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг