Касбий сертификатлаш назорат синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабули давом этмоқда
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги тегишли қарори билан давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, стажёр-тарбиячи ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.
Мазкур қарорга мувофиқ, 2026 йил 18 мартдан бошлаб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабул қилиниши давом этмоқда. Мурожаатларни юбориш 2026 йил 18 апрель (шу куни ҳам)га қадар давом этади.
Касбий сертификатлаш назорат синовларида қатнашиш учун:
- касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги;
- шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар), деб топилган педагог кадрлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг