Германияда футбол ўйинидан сўнг оммавий жанжал содир бўлди
Германия Бундеслигасининг «Боруссия Дортмунд» ҳамда «Гамбург» ўртасидаги навбатдаги тур ўйинидан сўнг, мухлислар иштирокида оммавий жанжал келиб чиқди.
Ҳодиса тунги вақтда, мухлисларни олиб кетаётган автобуслар стадиондан чиқиб кетаётган пайтда содир бўлган. Маҳаллий полиция берган маълумотларга кўра, юзлаб ниқобли шахслар ҳаракатдаги автобусларга ҳужум қилган. Воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари оммавий жанжални тарқатишга муваффақ бўлган. Мухлисларни олиб кетаётган автобуслар шаҳарни тарк этгунга қадар полиция ҳамроҳлигида ҳаракатланган.
Ҳозиргача мазкур оммавий жанжалда иштирок этганликда гумонланиб, жами 152 киши ҳибсга олинган. Қўлга олинган шахсларнинг аксарияти «Гамбург» клуби мухлислари экани таъкидланмоқда. Тергов давомида аксарият гумондорлар қўйиб юборилган, ҳолат доирасида бир қанча жиноят иши очилган. Маълумот учун, ушбу баҳс 3:2 ҳисобида дортмундликлар фойдасига якунланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг