Эроннинг электр станциялари ҳақида нималарни билиш керак?
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон 48 соат ичида Ҳўрмуз бўғозини очмаса, Эроннинг электр станцияларига зарба бериб, уларни йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Биз ушбу объектларга тўхталиб ўтамиз.
Очиқ манба бўлган OpenInfraMap маълумотларига таянилса, Эронда 110 га яқин газ заводлари мавжуд, уларнинг оз қисми гибрид ҳисобланади. Сайтга кўра, мамлакатда қуёш, гидроэнергетика, шамол, нефть, дизель, кўмир, геотермал ва атом электр станциялари ҳам фаолият юритади.
Газ ишлаб чиқариш бўйича энг йирик учта завод:
- Дамаванд буғ -газ электр станцияси: Теҳрон марказидан жануби-шарқда тахминан 70 км узоқликда жойлашган. Қуввати: 2868 МВт.
- Шаҳид Салими: Каспий денгизи яқинидаги Мазандаран вилоятида жойлашган. Қуввати: 2215 МВт.
- Шаҳид Ражаи: Теҳрон марказидан тахминан 110 км шимоли-шарқда жойлашган. Қуввати: 2043 МВт.
Маълумот учун Флорида штатидаги West County Energy Center АҚШдаги энг йирик табиий газ электр станцияси бўлиб, OpenInfraMap маълумотларига кўра, 3750 МВт қувватга эга.
Эрон электр энергиясининг катта қисмини қазилма ёқилғилар орқали ишлаб чиқаради. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) веб-сайтидаги маълумотларга кўра, 2023 йилда 340 000 ГВт/соатдан ортиқ энергия қазилма ёқилғилардан олинган, қарийб 28 000 ГВт/соат эса қайта тикланадиган энергиядан олинган.
МАГАТЭ маълумотларига кўра, Эронда фақат битта атом электр реактори бўлиб, мамлакат ғарбидаги Бушер атом электр станцияси ҳисобланади ва яна биттаси қурилиш жараёнида. 2023 йилда Эрон ядро энергияси орқали 5740 ГВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган.
Эрон атом энергияси ташкилоти сешанба куни Бушер атом электр станцияси душман томонидан нишонга олингани, аммо қурбонлар ҳамда талофатлар йўқлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг