Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб янги тартиб асосида тоифа олишади
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август декабрь ойлари аттестациясидан бошлаб):
- биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);
- иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).
Мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясидан бошлаб жорий этила бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг