Эрон ўз тарихидаги энг йирик банкнотани муомалага чиқарди
Эрон Марказий банки мамлакат тарихида илк бор 10 миллион риал номиналдаги банкнотани муомалага чиқарди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берган.
Янги банкнота қиймати ҳозирги курс бўйича 7 АҚШ долларидан бироз кўпроқни ташкил этади. Бу эса миллий валютанинг қадрсизланиши фонида энг йирик номинал сифатида қайд этилмоқда.
Марказий банк расмийларига кўра, ушбу қарор аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, мамлакатда электрон тўлов тизимлари ва онлайн банкинг хизматлари барқарор ишлаётгани қўшимча қилинган.
Янги банкнотанинг чиқарилиши Эронда нақд пулга талаб кескин ошган бир пайтга тўғри келмоқда. Аҳоли электрон тизимлар издан чиқиши мумкинлигидан хавотирланиб, оммавий тарзда банк ҳисобларидан пул ечиб олишга уринмоқда. Банклар олдида узоқ навбатлар юзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг