“Осмони фалакларда” фильми премьераси бўлиб ўтди
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги буюртмаси асосида “SHB” студияси томонидан суратга олинган “Осмони фалакларда: Авиапарвознинг ягона қурбони” номли бадиий фильмнинг тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Кинематография агентлиги мутасаддилари, тегишли идоралар вакиллари, кино ижодкорлар, санъат фидойилари, кино ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Кино санъати музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, миллий кино меросининг бой тарихи ва бугунги тараққиёти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.
Тадбирни Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев очиб, фильм ҳақида маълумотлар берди.
Шундан сўнг асар ва сценарий муаллифи Хайриддин Султонов, режиссёр Жаҳонгир Қосимов сўзга чиқиб, юртимизда кино санъати ривожланаётгани, навбатдаги ушбу фильм ҳам бу йўлдаги ишларнинг мантиқий давоми эканини қайд этди.
Таъкидланганидек, мазкур фильм ўзининг чуқур драматик сюжети, инсон тақдири, руҳий кечинмалар ва ҳаёт синовлари орқали ёритилган фалсафий мазмуни билан алоҳида ажралиб туради.
Асарда акс этган воқеалар томошабинни теран мушоҳада қилишга ундайди.
Фильмда бош ролларни маҳоратли актёрлар Юлдуз Ражабова ва Мердан Матвелиев ижро этган бўлиб, уларнинг образлари орқали инсоний туйғулар, фидойилик ва синовларга бардошлилик ёрқин ифода этилган.
Аҳамиятлиси, ушбу бадиий асар Наврўз айёми муносабати билан томошабинларга ўзига хос байрам туҳфаси сифатида тақдим этилди.
“Осмони фалакларда: Авиапарвознинг ягона қурбони” фильми нафақат кино ихлосмандлари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам чуқур таъсир уйғотувчи, ўйга чорловчи ва илҳом бахш этувчи асар сифатида эътироф этилмоқда.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг