2026 йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

15:50 21 Март 2026 Жамият
419 0

2026 йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридагидан 43 фоизга кўпайди.

Энергетика вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, кеча, 20 март куни Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2 млрд кВт⋅соатга етган.

Маълум қилинишича, бугунги кунда юртимизда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 5 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда. Маълумот учун, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланила бошланган 2022 йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 434 млн кВт⋅соат, 2023 йилда эса 576,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

2024 йилда 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн кВт·соатни ташкил қилган бўлса, 2025 йилда барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10,5 млрд кВт⋅соатга етган.

Шунингдек, 2026 йил бошидан кеча, 20 март куни ҳолатига қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 959,2 млн кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 1 млрд 56,2 млн кВт⋅соат, жами 2 млрд 15,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Жорий йилнинг, 13 февраль куни қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 1 млрд кВт⋅соатни ташкил қилган эди. 2026 йилнинг бошидан қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2025 йилнинг мос давридагига нисбатан 610,7 млн кВт·соат ёки 43 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Бунинг натижасида, 537 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилган ҳамда атмосферага 1 млн 158 минг тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқишининг олди олинган. Жорий йил бошидан кеча, 20 март куни ҳолатига Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялар ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 3 млрд 160 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Бунинг натижасида, 839 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилган. Натижада атмосферага 1 млн 808 минг тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқишининг олди олинган. Мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 5,2 млн хонадоннинг 3 ойлик ёки 1,3 млн хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер