«Қўрқоқлар, биз буни эслаб қоламиз». Трамп НАТО иттифоқчиларини Ҳўрмуз бўғозида АҚШга ёрдам беришдан бош тортгани учун танқид қилди

14:29 21 Март 2026 Дунё
522 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари Ҳўрмуз бўғозидаги эҳтимолий ҳарбий операцияга қўшилишдан бош тортгани учун НАТОни «қоғоз йўлбарс» деб атади. Тегишли пост унинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

«АҚШсиз НАТО — қоғоз йўлбарс! Қўрқоқлар! Ва биз буни эслаб қоламиз!» — деб ёзди Америка етакчиси Ҳўрмуз бўғозидаги вазият бўйича трансатлантик мунозаралар жараёнига изоҳ берар экан.

Трамп ўз фикрини давом эттириб, шундай қўшимча қилди:

«Улар ядровий Эронни тўхтатиш учун жангга қўшилишни истамаяпти. Энди, ҳарбий нуқтаи назардан улар учун жуда кам хавф билан бу жангда ғалаба қозонилганида, улар нефть нархининг юқорилигидан шикоят қилишмоқда, аммо Ҳўрмуз бўғозини очишга ёрдам беришни хоҳлашмаяпти. Ваҳоланки, гап оддий ҳарбий маневр ва нефть нархи ошишининг ягона сабаби ҳақида кетмоқда. Буни қилиш улар учун жуда осон ва хавфи ҳам кам».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи саммитида Эрон билан низода АҚШга ҳарбий ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилинмади. Давлатлар фақатгина Сомали қирғоқлари ва Қизил денгиздаги ЕИ миссияларида кемалар сонини кўпайтириш билан чекландилар, аммо бу миссиялар мандати Ҳўрмуз бўғозига татбиқ этилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер