Трамп Эронга қарши операциянинг тўсатдан бошлангани ҳақидаги саволга жавобан Японияга Перл-Харборни эслатди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши АҚШ-Исроил операцияси бошланиши ҳолатлари билан боғлиқ таънага жавобан Японияга Перл-Харбордаги ҳужумни эслатиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Япониялик журналист Америка етакчисидан нима учун Вашингтон Токио ва Европадаги иттифоқчиларини Эронга ҳужум қилиш нияти ҳақида олдиндан хабардор қилмаганини сўради.
«Биз бу ҳақда ҳеч кимга айтмадик, чунки тўсатдан зарба бериш омилини сақлаб қолмоқчи эдик. Тўсатдан ҳужум қилиш ҳақида Япониядан кўра яхшироқ ким билади? Нима учун сиз менга Перл-Харбор ҳақида айтмагандингиз? Менимча, сиз тўсатдан зарба бериш омилига биздан кўра кўпроқ ишонасиз. Айнан мана шу кутилмаганлик туфайли биз дастлабки икки кун ичида режалаштирилган мақсадларнинг 50 фоизини ёки ундан ҳам кўпроғини йўқ қилдик», — дея жавоб берди Трамп Оқ уйда Япония Бош вазири Санаэ Такаити билан бўлган учрашувда.
Маълумот учун: Япониянинг Гавайидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари базаларига — Перл-Харборга ҳужуми 1941 йил 7 декабрда содир бўлган. Шундан сўнг АҚШ Иккинчи жаҳон урушига Гитлерга қарши коалиция томонида қўшилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг