Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги энергетика объектларига зарба беришга мораторий жорий этишга чақирди
Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Яқин Шарқдаги энергетика ва сув объектларига зарба беришни тўхтатиш (мораторий жорий этиш) тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу объектларнинг вайрон этилиши энергия ресурслари нархини ошириб юборган, шу билан бирга минтақада қурғоқчилик ва очлик хавфини юзага келтирган.
«Европа кенгаши вазиятни юмшатишга (деэскалация) ва максимал даражада вазминликка, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилишга, шунингдек, барча томонларни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилишга чақиради», — дейилади қўшма баёнотда.
ЕИ давлатлари Эроннинг «минтақа мамлакатларига йўналтирилган тартибсиз ҳарбий зарбаларини» қоралади. Европа Иттифоқи, агар ўт очиш тўхтатилса, Германия, Франция, Италия ва Нидерландиянинг Ҳўрмуз бўғозида кемаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ОАВлари ва расмийлари АҚШ ва Исроил томонидан ислом республикасининг жанубий қисмидаги нефть-газ соҳаси объектларига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг