Жанубий Кореядаги автомобиль эҳтиёт қисмлари заводида йирик ёнғин юз берди: камида 50 киши жабрланди

15:10 20 Март 2026 Дунё
436 0

Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи заводда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши жабрланди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан соат 13:17 да (Тошкент вақти билан 09:17) бошланган. Оловни ўчиришга 240 нафар ходим ва 70 га яқин махсус техника жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида камида 50 киши жароҳатланган бўлиб, улардан 35 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Жанубий Корея Бош вазири Ким Мин Сок маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизматларига ёнғинга қарши кураш учун барча мавжуд воситалар ва шахсий таркибни сафарбар қилиш бўйича кўрсатма берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер