Трамп АҚШ мигрантларни депортация қилиш ёндашувини қайта кўриб чиқиши кераклигини тан олди

14:46 20 Март 2026 Дунё
411 0

АҚШ президенти Дональд Трамп маслаҳатчиларининг тор доираси билан бўлган суҳбатда унинг маъмурияти томонидан олиб борилаётган ноқонуний мигрантларга қарши кураш, жумладан, уларни депортация қилиш сиёсати қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трамп ўз ёрдамчиларига ноқонуний иммиграция муаммосига нисбатан янги ёндашув ишлаб чиқишни топширган.

Америка етакчиси суҳбат давомида АҚШ фуқароларига «оммавий депортация» атамаси ёқмаслигини таъкидлаган. Шу муносабат билан у ҳибсга олишларни ўтказишда шаҳарларда хаос (тартибсизлик) келтириб чиқармаслик ва асосий диққатни «ёмон йигитлар»ни қўлга олишга қаратиш лозим деб ҳисобламоқда.

АҚШ Президентининг атрофидагилар Кристи Ноэмнинг Ички хавфсизлик вазири лавозимидан истеъфога чиқиши бу масалада бурилиш нуқтаси бўлди деб ҳисоблашмоқда. Трамп Ноэм даврида Америка маъмурияти матбуотда фаол танқид қилинганидан бир неча бор норозилигини билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер