Биология, тарих ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди

17:59 19 Март 2026 Жамият
548 0

Миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, биология, тарих ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 28, 29, 30 март (шанба, якшанба, душанба) ҳамда 4, 5, 6, 7апрел (шанба, якшанба, душанба, сешанба) кунлари ўтказилиши белгиланган.

  • 28, 29, 30 март кунлари биология фанидан;
  • 4, 5, 7 апрель кунлари тарих фанидан;
  • 6 апрель куни физика фанидан.

28, 29, 30 март кунлари биология фанидан тест синови ўтказиладиган биноларга кириш вақтлари:

1-смена учун:

  • 07:00 дан 08:30 га қадар.

2-смена учун:

  • 13:00 дан 14:30 га қадар.

Физика ва тарих фанлари бўйича имтиҳонларнинг сменалари ҳамда биноларга кириш вақтлари имтиҳон санасига яқин муддатда қўшимча равишда эълон қилинади. Бундан ташқари, ҳар бир талабгор ушбу маълумотларни ўз рухсатномасидан ҳам кўриши мумкин.

Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин. Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтда рухсатномада кўрсатилган манзилга етиб келишлари сўралади.

Маълумот учун, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан киритилади. Рухсатномада белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди. Тест топширувчилардан имтиҳон ўтказиладиган биноларга ортиқча нарсаларни (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув материаллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва шунга ўхшаш) олиб келмаслик сўралади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер