Байрам муносабати билан қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади

17:51 19 Март 2026 Жамият
323 0

Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз умумхалқ байрами даврида йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етиб боришларини таъминлаш мақсадида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумот берди.

Маълум қилинишича, 19 – 25 март кунлари аҳоли талабини қондириш учун жами 25 000 та қўшимча йўловчи ўрини яратилади.

Жумладан, қўшимча «Афросиёб» рейслари:

19 – 21 март кунлари (6 та рейс)

  • Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида;

19, 20, 21, 22, 23 ва 25 март кунлари

  • Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.

Шунингдек, 19 – 25 март кунлари қуйидаги йўловчи поездларга 4 тадан қўшимча вагонлар уланади:

  • «Тошкент – Хива – Тошкент»
  • «Тошкент – Шовот – Тошкент»
  • «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент»
  • «Тошкент – Термиз – Тошкент»
  • «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ)

Қўшимча уланадиган вагонлар орқали 21 500 нафар йўловчи ташилиши режалаштирилган. Чипталарни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий сайти, мобил иловаси ҳамда темир йўл кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер