Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний “мол” аниқланди
Фото: ДХХ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда хориждан мамлакатимизга катта миқдордаги маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кириш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда ДХХ.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритувчи 2 та МЧЖ томонидан ижарага олинган омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, бошқа товарлар ниқоби остида мамлакатимизга ноқонуний импорт қилинган, акциз маркаси бўлмаган “Milano”, “Mond”, “Esse”, “Zumerret” каби жами 29 номдаги 1 млн 963 минг 964 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4 номдаги 807 кг озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 33,5 млрд сўмни ташкил этади. Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг