Тошкентдаги қурилишда яна дарахт кесиб ташлангани аниқланди

14:58 19 Март 2026 Жамият
226 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида жойлашган 9-, 11- ва 13-сонли кўп қаватли уйлар оралиғида олиб борилаётган қурилиш ҳудудида дарахтлар йўқ қилинганлиги мазмунда мурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Мирзо Улуғбек тумани инспектори томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, ўрганишлар натижасида катлаван қазиш вақтида 1 туп шумтол дарахти ағдариб тушгани ҳамда 1 туп арчанинг илдиз қисмига зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 300 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган ҳамда табиатга етказилган зарар сифатида 14 832 000 сўм ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар ва материаллар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддаси 3-қисмига мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер