Эртадан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади

21:05 18 Март 2026 Жамият
276 0

«Uzbekistan Airways» БАА авиация расмийларининг хабарномасига мувофиқ, эртага, 19 мартдан бошлаб Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейсларни тиклаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиачипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул асосда қайта расмийлаштиришлари мумкин.

Рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

• HY333 – Тошкент 07:15 — Дубай 11:00;

• HY334 – Дубай 12:30 — Тошкент 17:30.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, мобил иловасида, «Uzbekistan Airways Sales» филиалида ва авиакомпания агентларида харид қилиш мумкин.

Таъкидланишича, минтақадаги жорий вазият муносабати билан, парвозлар барча хавфсизлик талаблари ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер