Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
Иллюстратив фото
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Ўзбекистоннинг «Дентафил» компанияси ҳамда Мисрнинг ACDIMA фармацевтика гуруҳи раҳбарияти ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, мулоқотнинг бош мавзуси икки мамлакат корхоналари ўртасида ишлаб чиқариш борасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш, технологиялар трансфери ва юзга яқин дори воситаларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масалалари бўлган.
Томонлар ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида мисрлик ишлаб чиқарувчилар ва мутахассислардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олган. Таъкидланишича, ташриф доирасида маҳаллий корхоналарнинг технологик имкониятлари ўрганилади ва ишлаб чиқариш учун устувор бўлган маҳсулот турлари белгиланади.
Лойиҳанинг стратегик мақсади сифатида 2030 йилга қадар Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини 40 фоизга етказиш белгиланган. Шу муносабат билан, молиявий таклифлар ва иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлашда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилган.
Миср томони лойиҳани амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон делегациясини Қоҳирадаги ишлаб чиқариш объектлари билан танишиш учун таклиф қилган.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг амалий босқичларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида яқин кунларда навбатдаги онлайн мулоқотни ўтказиш бўйича келишиб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг