Самарқандга йил якунигача 6 млн турист олиб келиш мақсади белгилаб олинди

19:04 18 Март 2026 Сиёсат
337 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида Нарпай туманида ўтказилаётган йиғилишда жорий йилнинг ўзида дунёга машҳур бўлган камида 5 та санъаткорнинг гастролини, шунингдек, 10 та бизнес форуми ва мода фестивалини Самарқандда ўтказиш муҳим экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Самарқандни аниқ ва табиий фанлар бўйича олимпиада, форум ва илмий конференциялар ўтказадиган хабга айлантириш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессида ҳозирнинг ўзида юздан ортиқ давлатдан 10 мингга яқин одам иштирок этиш истагини билдирган.

Мутасаддиларга мазкур йўналишдаги халқаро ташкилотлар билан ишлаб, махсус дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бу имкониятлар ҳисобига Самарқандга йил якунигача 6 миллион турист олиб келиш мақсади белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер