Яйлов ерларини тўғридан-тўғри ижарага бериш муддати яна бир йилга узайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда Нарпай, Қўшработ, Каттақўрғон, Пахтачи туманлари, Каттақўрғон шаҳрининг вилоят саноатидаги жами улуши бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Уларда саноатни ривожлантириш бўйича дастур қилиниб, 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағларнинг 800 миллиард сўми саноат лойиҳаларини зарур инфратузилма билан таъминлашга, қолган 400 миллиард сўми йўл, сув, электр таъминотини яхшилаш, сервис ва реновация лойиҳаларига йўналтирилади.
Ушбу маблағ доирасида Каттақўрғон шаҳридан 40 километр масофадаги Ингичка шаҳарчасига саноат ва «Янги Ўзбекистон» қиёфаси киради. Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳри марказидаги Нарпай каналидан ўтган, 60 йил олдин қурилган кўприк ҳам реконструкция қилинади.
Жорий йил Самарқанд вилоятига 500 та электробус олиб келиш чораларини кўриш топширилди.
Умуман, Нарпай, Пахтачи, Паяриқ, Қўшработ, Иштихон, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида саноат ва сервисни ривожлантириш, янгича қиёфа олиб кириш вазифаси қўйилди.
«Кўриб турибсизлар, дунёдаги нотинчликлар туфайли логистика занжирларининг узилиши, нефть нархи ва транспорт харажатининг ошиши озиқ-овқат нархларига таъсир қилиши табиий.
Шу билан бирга, 100 миллионга яқин турист саёҳат учун тинч ва хавфсиз мамлакатларни қидирмоқда.
Бу шароитда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, туризм ва сервисдаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳокимларнинг асосий вазифаси бўлиши керак», деди Президентимиз.
Бу борадаги вазифалар белгилаб берилди.
Вилоятдаги 250 минг гектар яйлов узоқ йиллар фойдаланиб келган чорвадорларни ўзига тўғридан-тўғри ижарага берилди. Вилоятда яна 52 минг гектар ердан фойдаланаётган 150 нафар чорвадор, 1 минг бошдан наслли қўй-эчки боқиш истагини билдирган юзлаб тадбиркорлар бор.
Шу боис, яйлов ерларини тўғридан-тўғри ижарага бериш муддати яна бир йилга узайтирилиши белгиланди. Эндиликда яйлов ижарасидан тушган маблағ тўлиғича яйлов хўжаликларининг ўзида қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг