Самарқанд вилояти раҳбарияти олдига 100 минг аҳолини доимий ишли қилиш вазифаси қўйилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида Нарпай туманида ўтказилаётган йиғилишда Самарқанд вилояти учун ажратилаётган маблағларнинг барчаси туманларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, пировардида вилоят иқтисодиётини ўстиришга хизмат қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Ўтган йили сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллар, ушбу соҳадаги стартап лойиҳалари учун яна 100 миллион доллар берилди. Бу катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали ҳудудларни ривожлантириш бўйича энг тўғри ечимларни топиш учун янги имконият экани таъкидланди.
Шуларни ҳисобга олиб, туманларнинг саноат, сервис, қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари, ер ости ва ер усти захиралари, меҳнат ресурси, аҳолининг бизнес ва касбий кўникмасини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, маҳаллаларнинг имкониятлари асосида туманни ривожлантиришнинг ички моделини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Ушбу таҳлиллар асосида туман ҳокими, «маҳалла еттилиги», маҳалла банкирлари ресурсларни энг кўп иш ўрни яратадиган ва бюджетга тушумни кўпайтирадиган лойиҳаларга йўналтиради. Бу тизим 1 майга қадар Нарпай ва Термиз туманларида бошланиб, бутун республика учун намуна қилинади.
Самарқанд вилояти раҳбарияти олдида камида 9 фоизли иқтисодий ўсиш қилиб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 144 триллион сўмдан ошириш, 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиб, экспортни 1,2 миллиард долларга олиб чиқиш вазифаси тургани қайд этилди. Шунингдек, 100 минг аҳолини доимий ишли қилиш, 31 минг оилани камбағалликдан чиқариб, вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Нарпай туманида 240 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ишсизлик 4,9 фоизни, камбағаллик даражаси эса 5 фоизни ташкил қилмоқда. Нарпай саноат бўйича вилоятда 9-ўринда, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасида 11-ўринда туради.
Бу кўрсаткичларни яхшилаш учун Нарпайга режа қилинган 150 миллиард сўмга қўшимча яна 100 миллиард сўм берилади. Кичик ва ўрта бизнес учун 360 миллиард сўм ресурс ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг