Президент раислигида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бошланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бошланди.
Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари йиғилганларни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити ҳамда қутлуғ айём – Наврўзи олам билан чин юракдан табриклади.
Самарқандга охирги ташрифдан сўнг ўтган тўрт ой ичида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар рўй бергани таъкидланди.
Шу ҳафтанинг ўзида Олмалиқ шаҳрида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди, пойтахтимизда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг маънавий хазинаси бўлган Ислом цивилизацияси маркази очилди.
Эртага Паяриқ туманида буюк ҳадисшунос аждодимиз Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилади.
«Аминманки, бу муаззам зиёратгоҳ халқимиз билан бир қаторда миллионлаб хорижий туристлар ташриф буюрадиган табаррук масканга айланади», деди Президентимиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг