Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик мусодара қилинди
Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлатдан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинган.
Хусусан, олдиндан кузатувга олинган Ургут туманида яшовчи, 1989 ва 1992 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасининг Панжикент туманига бориб, наркосавдогарлардан соф оғирлиги 14 кг 766 гр «опий» ва 14 кг 958 гр «гашиш» моддаларини олиб, «ўзбек-тожик» давлат чегарасини бузган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бошқа ҳолатда эса Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Самарқанд шаҳар «Орзу» МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий автомашина гаражи холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гараж эгасини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги жиноятларни содир этганлик учун қонунчиликда 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг