Аттестация синовларидан ўтолмаган педагоглар ишдан бўшатилиш бўйича огоҳлантириляптими?
Ижтимоий тармоқларда навбатдан ташқари аттестация синовларида салбий натижа қайд этган педагоглар мактаб раҳбарияти томонидан ишдан бўшатиш бўйича огоҳлантирилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Уна айтилишича, интернетда тарқалаётган шу маънодаги хабарлар ҳеч бир асосга эга эмас. Мактаб раҳбарияти ёки бошқа мансабдор шахсларнинг педагоглар олдига бу каби талабларни қўйиши қонунчилик талабларига мутлақо зид ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашган ва ўта олмаган педагогларнинг малака тоифаси туширилмайди ҳамда уларга амалдаги ўз малака тоифаси бўйича ҳақ тўланишида давом этилади.
Бундан англаш мумкинки, навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган педагоглар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига доир ҳеч қандай қонуний асос мавжуд эмас.
Амалдаги тартибга кўра, фақатгина олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис лавозимидаги педагоглар мажбурий аттестация синовларида қатнашиб ундан ўта олмаган тақдирда, меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, мазкур педагоглар навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта қатнашиш ҳуқуқига эга.
Мазкур имкониятлардан кейин ҳам педагогнинг аттестация синовларида салбий натижа қайд этиши ходим билан меҳнат шартномасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўлади. Бошқа ҳеч бир ҳолатда педагогларнинг аттестация синовларидаги салбий натижа қайд этиши уларнинг меҳнат шартномасини бекор қилинишига асос бўлмайди.
«Агар мактаб раҳбарияти ёки бошқа мансабдор шахслар томонидан сизга нисбатан юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар бўйича ноқонуний талаб қўйилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 рақамига ёки «mmtv_anticorbot» манзили бўйича хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади вазирлик муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг