Мальдив оролларида қийин вазиятда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Иллюстратив фото
Мальдив оролларида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси (унинг консуллик округига Мальдив Республикаси ҳам киради) томонидан Мальдив оролларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган У.Ш. исмли фуқарога барча зарур бўлган консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган.
Хусусан, дипломатлар унинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш ва унинг Мальдив оролларидан чиқиб кетишини ташкил этиш мақсадида маҳаллий ваколатли органлар билан музокаралар олиб борган. Фуқаро жорий йилнинг 15 март куни элчихона кўмагида соғ-омон Ватанга қайтарилди.
Шу муносабат билан, элчихона чет элда (жумладан, Ҳиндистон ва Мальдив оролларида) меҳнат фаолиятини режалаштираётган ёки амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирган:
• меҳнат фаолиятини фақат расмий меҳнат шартномаси ва тегишли ишчи визаси асосида амалга ошириш;
• борилаётган мамлакатнинг меҳнат қонунчилиги ва бошқа қоидалари билан олдиндан танишиб чиқиш;
• хорижий давлатга етиб боргач, консуллик рўйхатига туриш (бу фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада осонлаштиради);
• паспорт ва бошқа шахсий ҳужжатларнинг асл нусхаларини иш берувчиларга ёки учинчи шахсларга «сақлаш учун» топширмаслик.
Элчихона, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келган, шахсий ҳуқуқлар бузилган ёки маслаҳат олиш зарур бўлган ҳолларда мамлакатимизнинг Деҳлидаги дипломатик миссияси Консуллик бўлимига зудлик билан мурожаат қилишни сўраган.
Манзил: EP-40, Dr. S. Radhakrishnan Marg, Chanakyapuri, New Delhi — 110021
Телефонлар: +91 11 2467 0774/75, +91 94994 85962
Telegram-bot: @consuluzbindia_bot
E-mail: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг