Ўзбекистон умумий ер майдонининг 95 фоизи UZKAD тизимида электрон харитага туширилди
Ўзбекистон Республикасининг умумий ер майдонининг 95 фоизи UZKAD тизимида электрон харитага туширилди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни бўлиб ўтган Кадастр агентлиги томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Агентлик директори ўринбосари Абдушукур Абдуллаевнинг қайд этилишича, ҳозирга қадар республикамизнинг умумий ер майдони (44 892,1 минг гектар)нинг 42,6 миллион гектари ёки 95 фоизи UZKAD тизимида электрон харитага туширилган. Шунингдек, 41,8 миллион гектар ер майдони 2,2 миллион ердан фойдаланувчилар кесимида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳуқуқий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 0,7 млн гектар ердан фойдаланиб келаётган 550 минг субъект «фойдаланувчи» сифатида ҳисобга олинган. Ушбу ишлар давомида илгари ҳисобга олинмаган 181,7 мингта объект ва 2,3 мингта қўшимча қурилмалар аниқланган. Бунинг натижасида давлат бюджетига 155,8 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланган.
Матбуот анжуманида билдирилишича, бугунги кунда республикадаги кўчмас мулк объектлари сони 8 миллион 846 мингтани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 297,5 мингтага ошган.
Шундан:
• 6 340,7 минг — якка тартибдаги турар жойлар;
• 823,3 минг — нотурар жойлар;
• 1 681,7 минг — кўп қаватли уйлардаги квартиралар.
• Кўчмас мулк объектларининг 8,3 миллиони жисмоний шахсларга,
• 531 мингтаси юридик шахсларга тегишли.

Ҳозирда республикадаги 6,24 миллионта кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилган, 2,59 миллионта объект эса ҳали рўйхатдан ўтмаган. 2025 йил давомида фуқаролар ва ташкилотлар мурожаатлари асосида 1 миллион 135 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
— 2025 йилда ер қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича кенг кўламли назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада 61 154 та ҳолатда 4 935 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. Бу ишлар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда, деди Абдушукур Абдуллаев. — Берилган кўрсатмалар асосида 43 614 та ҳолатда 2 490,8 гектар ердаги қонунбузилишлар ихтиёрий бартараф этилди.
Таъкидланишича, ўтган йил давомида ер участкаларини қайтариш бўйича 15 466 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилган бўлиб, 3 354 та иш суд томонидан қаноатлантирилган. Жиноят аломатлари мавжуд бўлган 1 967 та ҳолат бўйича материаллар эса прокуратура органларига юборилган.
— Ер қонунчилигини бузган 36 767 нафар шахсга маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Шу билан бирга, 197 833 та ҳуқуқбузарлик ҳолати «E-Yer nazorat» тизимига киритилди, деди Кадастр агентлиги директори ўринбосари.
Анжуманда Кадастр агентлиги келгусида ҳам ер муносабатларини тартибга солиш, кадастр маълумотларининг аниқлиги ва очиқлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулай хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни изчил давом эттириши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг