Андижонда 28 ёшли аёл 5 нафар шахс томонидан «самосуд» қилинди

17:31 16 Март 2026 Жамият
334 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир аёлга нисбатан қилинган шафқатсиз ва таҳқирли хатти-ҳаракатлар акс этган видеотасвирлар тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ томонидан ушбу ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Суриштирувлар давомида аниқланишича, 1991 йилда Избоскан туманида туғилган, ҳозирда Андижон шаҳрида яшовчи аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлиб юрганликда айблаб, ундан қасд олиш мақсад қилиб режа тузган.

У 2025 йилнинг 23 декабрь куни 1995, 2004 ва 2001 йилларда туғилган танишлари (аёллар) орқали 1998 йилда туғилган аёлни ўзи даволаниб ётган шифохонага олиб келтирган. Шундан сўнг уни турли ножўя ҳаракатлар билан таҳқирлашган ҳамда бу жараённи видеотасвирга олишган.

Бу ҳам етмагандек, 1991 йилда туғилган аёл ўзининг олдиндан таниши бўлган 1999 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар эркакни шифохонага чақириб, уларга жабрланувчи аёлни овлоқ жойга олиб бориб, сочларини қириб ташлашларини буюрган.

Шундан сўнг 1998 йилда туғилган аёл мажбуран, эркига хилоф равишда беш нафар шахс томонидан оқ рангли «Gentra» русумли автомашинада Андижон тумани Жевачи маҳалласи ҳудудидаги хилват жойга олиб борилган.

У ерда 1999 йилда туғилган эркак машинка ёрдамида жабрланувчининг сочларини олиб ташлаган. Жараён 1995 йилда туғилган аёл томонидан видеотасвирга олинган ва орадан маълум вақт ўтгач, ижтимоий тармоқларга жойланган.

ИИБга кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, беш нафар шахс гумонланувчи сифатида процессуал тартибда ушланган. Мазкур жиноят иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер