АҚШ кемалар қатнови тикланмагунча Эрондаги операцияни якунламоқчи эмас

15:50 16 Март 2026 Дунё
314 0

АҚШ Эронга қарши ҳарбий операцияни минтақада денгиз кемаларининг тўсиқсиз қатновини тиклашга муваффақ бўлмагунча якунлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.

Портал суҳбатдошларининг таъкидлашича, Форс кўрфазида кемалар қатнови билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ва Мексика кўрфазидан нефть етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари чекланган бир шароитда Вашингтон ҳарбий операцияни тугата олмайди.

Бундан аввал Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий Теҳрон душманга босим ўтказиш учун Ҳурмуз бўғозини ёпиб қўйиш имкониятини сақлаб қолиши кераклигини баён қилган эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп эса Қўшма Штатлар зарур ҳолларда Ҳурмуз бўғози орқали тижорат кемаларини ҳарбий кузатув остида ўтказишни бошлаши мумкинлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер