Божхона назорати жараёнларини расмийлаштириш учун янги ҳужжатлар шакллари тасдиқланди
Адлия вазирлиги “Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарорни (рўйхат рақами 2778-7, 13.03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, товарларни божхона кўригидан ўтказиш, уларни омборга тушириш ҳамда божхона назорати ва товарлар ҳаракатини ҳисобга олиш жараёнларини аниқ ва шаффоф ҳужжатлаштириш мақсадида янги божхона ҳужжати шакллари жорий этилди.
Жумладан қуйидагилар тасдиқланди:
— товар ва транспорт воситаларини текшириш натижаларини расмийлаштириш учун божхона кўриги далолатномаси;
— жисмоний шахсларнинг қўл юки ва багажларини текшириш бўйича алоҳида божхона кўриги далолатномаси;
— декларант томонидан товарларни божхона расмийлаштирувидан олдин кўздан кечириш ёки ўлчаш учун электрон мурожаатнома;
— юкларни божхона омборига божхона органи ходимининг иштирокида ёки унинг иштирокисиз тушириш бўйича махсус далолатномалар шакллари.
Мазкур ҳужжатлар божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон кўринишда шакллантирилади ва расмийлаштирилади.
Шунингдек, эндиликда автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга божхона ташувчиларининг Давлат божхона қўмитасига божхона ташувчилари реестрига киритиш учун мурожаат қилиш талаби ҳамда божхона ташувчилари реестрига киритиш учун ариза шакли бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг