Йўл қурилиши соҳаси мансабдори пора билан ушланди

13:08 16 Март 2026 Жамият
233 0

Йўл қурилиши соҳасида ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, «Ўзйўлкўприк» кластери давлат муассаса Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахсининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳаракатланишига чек қўйилган.

Ушбу шахс қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали «Беруний-Тўрткўл» А380-сонли магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилгани ошкор бўлган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер