Ўзбекистонда қиймати 2,5 млрд долларлик янги мис эритиш заводи қурилаётгани эълон қилинди

13:04 16 Март 2026 Сиёсат
206 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Президент иштирокида ўтаётган тадбирда қиймати 2,5 миллиард долларлик янги мис эритиш заводини барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилгани эълон қилинди. Мазкур корхонада ҳам мингдан зиёд иш ўринлари бўлади.

Умуман, ушбу иккита йирик қувватлар ҳисобига мис катоди ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 300 минг тоннага, олтин 33 тоннага, кумуш 203 тоннага, молибден 1,7 минг тоннага етади.

Шу билан бирга, уран қазиб олиш ва кимё саноати учун зарур хомашё бўлган сульфат кислотаси ишлаб чиқариш 3 карра ошади.

Бу йилига комбинатга қўшимча 5 миллиард доллар тушум дегани.

Президентимиз комбинат бўйича ҳали режалар катта эканини таъкидлади. Юқорида айтилган кўрсаткичларни яна 1,5 карра оширишга хизмат қиладиган 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича лойиҳаолди ишлари жадал кетаётгани қайд этилди.

Ушбу янги лойиҳалар ишга тушганида Олмалиқ комбинати мис ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги учта энг йирик комплексдан бирига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер