Янги ўқув йили учун тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди

12:51 16 Март 2026 Жамият
187 0

2026-2027 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тўғрисида маълумот берилди.

Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2026-2027 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган.

Ушбу мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилган, хусусан:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

  • Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
  • Математика х 10 та;
  • Ўзбекистон тарихи х 10 та;
  • 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

  • 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
  • 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
  • 60 та саволдан жами 156,0 балл.

Шунингдек, 2026-2027 ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Фанлар мажмуаси билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин бўлади. Жавоблар варақаси қуйидаги кўринишда бўлиши тасдиқланган:

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер