Ўзбекистонда геолог ва маркшейдерлар 70 миллион сўмгача маош олаётгани айтилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистондаги юқори даромадли ва энг кўп иш ўринларига эга соҳа тоғ-кон саноати ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида қайд этилди.
Сўнгги йилларда тоғ-кон саноати тубдан ислоҳ қилинди. Илгари қимматбаҳо ва рангли металларни қазиб олиш билан 2 та комбинат шуғулланар эди. Конларни инвесторларга бериш бўйича шаффоф тизим яратилгани ҳисобига тўққиз йилда 10 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилди. Бугун соҳада 65 та хусусий корхона фаолият юритмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йигирма беш йилида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннага ёки 24 тоннага ошган бўлса, сўнгги тўққиз йилда бу яна 31 тоннага кўпайиб, ўтган йили 118,4 тоннага етказилди.
Худди шундай 2016 йилдан буён кумуш ишлаб чиқариш 1,6 баробар, уран 2,1 баробар, мис 1,4 баробарга оширилишига эришилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш 1,7 баробар ўсиб, ўтган йил 270 триллион сўмга етди.
Муҳими, юқори даромадли энг кўп иш ўринлари ҳам айнан шу соҳадаги корхоналарда экани таъкидланди. Бугун экскаватор машинисти 30 миллион сўмгача, бурғилаш мутахассислари ва катта самосвал ҳайдовчилари 40 миллион сўмгача, геолог ва маркшейдерлар 70 миллион сўмгача маош олмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг