АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун 10 млн долларгача мукофот эълон қилди
АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди. Улар орасида Эроннинг янги олий раҳбари Мужтаба Ҳоманаий ҳам бор. Тегишли баёнот дастур сайтида эълон қилинган.
Ҳоманаийдан ташқари, АҚШ ҳукуматини қизиқтираётган шахслар рўйхатига яна тўққиз киши киритилган. Улар орасида олий раҳбар маъмурияти раҳбари Али Асқар Ҳижозий, мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижоний, олий раҳбарнинг катта ҳарбий маслаҳатчиси Яҳё Раҳим Сафавий, ички ишлар вазири Искандар Мўминий ва разведка вазири Исмоил Хатиб бор.
Шунингдек, исмлари очиқланмаган ҳолда рўйхатга мамлакат Мудофаа кенгаши котиби, олий раҳбар маслаҳатчиси, олий раҳбар маъмурияти ҳарбий бошқармаси бошлиғи ва ИИМК қўмондони ҳам киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг