Ўзбекистон ва Покистон ўртасида илк чартер юк рейси амалга оширилди

21:16 13 Март 2026 Жамият
738 0

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 12 март куни биринчи чартер юк рейси амалга оширилди.

Маҳаллий вақт билан соат 21:10 да Лаҳор шаҳридан учиб келган «Boeing 737» самолёти орқали «Тошкент» халқаро аэропортига озиқ-овқат маҳсулотларининг партияси, жумладан 17 тонна гўшт етказиб берилди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа доирасида келгусида юк ташиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган. Кейинчалик бир рейсда ташиладиган юк миқдорини 100 тоннагача етказиш кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, илк юк рейси Покистоннинг «Air Eagle» авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Ушбу ташаббус «Air Speed Charter» чартер авиакомпанияси томонидан илгари сурилган бўлиб, келгусида айнан шу компания юклама ҳажми юқори бўлган рейсларни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер