2026 йилда саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари айтилди

13:38 13 Март 2026 Дунё
337 0

Австралиянинг Мельбурн шаҳри “Time Out” журнали талқинига кўра 2026 йилда саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши шаҳри деб топилди.

Экспертлар ва сайёҳлар Мельбурннинг юз йиллик пазандалик анъаналари, гўзал кўчалари ва бинолар томидаги (rooftop) барлари учун у ерга ташриф буюришни тавсия қилишди.

Иккинчи ўриндан бой тарихи ва технологиялари билан машҳур бўлган Хитойнинг Шанхай шаҳри жой олди.

Кучли учликни ўзининг ажойиб ошхонаси ва ёрқин маданий ҳаёти билан танилган Шотландиянинг Эдинбург шаҳри якунлаб берди.

Бундан ташқари, рейтингга қуйидаги шаҳарлар ҳам киритилди:

— Лондон (Буюк Британия)

— Нью-Йорк (АҚШ)

— Кейптаун (ЖАР)

— Мехико (Мексика)

— Бангкок (Таиланд)

— Сеул (Жанубий Корея)

— Токио (Япония)

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер