Ўрта махсус маълумотли боғча педагогларини дуал таълимда ўқитиш тартиби ва олийгоҳлар рўйхати эълон қилинди

11:34 13 Март 2026 Жамият
617 0

Ўрта махсус маълумотли боғча педагогларини дуал таълимда ўқитиш тартиби ва олийгоҳлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажрибаларга мос равишда тегишли бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилган.

Мазкур лойиҳага кўра, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим йўналишида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида (ҳафтада бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида) тўлов-шартнома асосида мактабгача таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Дуал таълим шаклида мактабгача таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари:

  • дуал таълим йўналишига мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни, олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг амалдаги тартибига мувофиқ ўтказиладиган тест синовлари асосида қабул қилади;
  • дуал таълимга қабул параметрлари ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Вазирликнинг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
  • дуал таълимда ўқитишни йўлга қўйган педагогика олий таълим ташкилотларига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинади;
  • дуал таълим шаклида таълим жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;
  • дуал таълим шаклидаги мактабгача таълим йўналишида таълим олаётган педагоглар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилмайди.

Шунингдек, ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ташкил этилган мактабгача таълим йўналишига рўйхатдан ўтадиган абитуриентлар бир босқичда — ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) рўйхатдан ўтказилади. Бунда, абитуриентлар мазкур муддат давомида таълим йўналиши, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.

2028-2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029-2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида иштирок этиш имконияти яратилади.

Бунда, касбий сертификатлаш синовларини муваффақиятли топширган битирувчига мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади. Битирувчи талаба таҳсил олаётган таълим йўналиши бўйича касбий сертификатлашдан ўтади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026/2027 – ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили кадрлар тайёрлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш учун талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказади. Ташқи диагностикага олий таълим ташкилотларининг учинчи босқич талабалари жалб этилади.

Лойиҳага кўра, қуйидаги олий таълим муассасаларида дуал таълим шаклида мактабгача таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади:

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер