Самарқанд ва Хоразмда «права» олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Н.И.» МЧЖ автомактаби устаси И.Х. «В» ва «С» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши учун икки нафар фуқарога ушбу МЧЖда ўқув курсини тамомлаганликлари ҳақида сертификат олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1,4 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хива шаҳри бўлими ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда эса «Ҳ.А.» МЧЖ автомактаби ходими Х.С. гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали фуқаро А.А.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 800 доллар ва 2,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг