Самарқандда қўлбола алкоголь ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди
Самарқанд вилоятида қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумот берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро С.Р. Самарқанд тумани, «Ангаролмас» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ушбу хонадондан 1 172 дона қалбаки акциз марка, 12 турдаги қалбаки акциз маркали алкоголь, 2 323 дона шиша қопқоқлари, ишлаб чиқариш ускунаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг