Тошкентда туннелдаги носозлик сабаб айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасидаги янги туннель йўли деворининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди.
Билдирилишича, юзага келган носозликни бартараф этиш даврида Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:
• 49-сонли автобус йўналишининг ТТЗ АШБ томон ҳаракати Т.Малик, Шўртепа-2, Шўртепа, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
• 128-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Т.Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
• 149-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Мингбулоқ, Ш.Бурхонов, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади.

Таъкидланишича, кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар сабабли, йўналишлардаги автобуслар оралиқ интервал вақти режадагидан ортиши ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг