Тошкентда «Гелик»ни 222 км тезликда ҳайдаган йигитлар 15 суткага қамалди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида «Mercedes-Benz» (Gelendvagen) русумли автомобилни катта тезликда ҳайдаган йигит ва унинг шериги 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат 9 мартга ўтар кечаси Сергели тумани ҳудудида содир этилган. И.К. ва Ш.А. Файзий кўчасида «Mercedes-Benz» машинасига ноқонуний равишда «мигалка» мосламаларини ўрнатиб олиб, бир ҳолатда 210, яна бир ҳолатда 222 километр соатдан ошиқроқ тезликда ҳаракатланган ҳамда йўл ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган. Бу ҳам етмагандек, улар ҳолатни видеога олиб уни Instagramʼдаги саҳифасига жойлаган.
Бошқармага кўра, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Шундан сўнг қоидабузарлар билан профилактик суҳбат олиб борилган. Содир этган ҳаракатларининг ҳуқуқий ва маънавий аҳамияти тушунтирилган ва қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига тақдим этилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарори билан, уларининг ҳар иккисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг