АҚШдан яна 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
Иллюстратив фото
Бугун, 11 март куни Америка Қўшма Штатлари депортация рейси орқали 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берда.
Маълум қилишича, ушбу рейс Қўшма Штатларнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасидаги навбатдаги тадбирлардан бири ҳисобланади.
Элчихона хабарида қайд этилишича, АҚШ томони ушбу депортация тадбирларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўз миннатдорлигини билдирган. Шунингдек, Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши таъкидланган.
Билдирилишича, Дональд Трамп Президентлик лавозимига киришганидан буён АҚШ ноқонуний иммиграцияга чек қўйишга ҳамда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган мажбуриятлари доирасида 1000 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси депортация қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг