Кувайтдан 42 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонига эвакуация қилинди

13:55 11 Март 2026 Жамият
245 0

Фото: «Дунё»

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган нотинч вазият сабабли Кувайтдан 42 нафар фуқаро транзит йўллар орқали Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, 16 нафар катталар ва 26 нафар вояга етмаганлардан иборат гуруҳ 9 март куни Тошкент вақти билан соат 23:50 да Кувайтдан автобус орқали йўлга чиқиб, 10 март куни соат 11:40 да Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳридаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга етиб келган.

Элчихона дипломатлари фуқароларга енгиллик яратиш ҳамда уларнинг Кувайт ва Саудия Арабистони ҳудудида эркин ҳаракатланишидаги эҳтимолий қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида, мазкур давлатларнинг ваколатли органларига тегишли ноталар чиқарган.

Шу билан бирга, 12 соатга яқин бўлган ушбу сафар давомида фуқароларга Кувайт ҳамда Саудия Арабистони давлат чегараларидан ўтиш жараёнларида кўмаклашиш, уларга Ар-Риёз аэропортида зарур ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Элчихонанинг икки нафар дипломати ҳамроҳлик қилган. Фуқароларнинг Ватанга қайтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги томонидан тегишли авиачипталар харид қилинган.

Кеча, 10 март куни Ар-Риёз шаҳридаги Қирол Холид халқаро аэропортида Элчихона дипломатлари томонидан 42 нафар фуқарога Жидда шаҳрига учиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнларида зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий кўмак кўрсатилган. Хусусан, 9 нафар фуқаро SV1081 рейси ҳамда 33 нафар фуқаро SV1035 рейси билан Жиддага муваффақиятли кузатилган.

Шунингдек, ушбу 42 нафар ватандошимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистонга қайтиш авиабилетлари билан таъминланган. Билдирилишича, улар жорий йилнинг 11 март куни Жидда – Тошкент авиарейси орқали Ватанга қайтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер