Тошкент вилоятида 2 млрд сўмлик биологик қўшимча ва дори воситаларининг савдога чиқиши тўхтатиб қолинди

19:59 10 Март 2026 Жамият
200 0

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмлик биологик қўшимча ва дори воситалари фош этилди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик шуъбаси, Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Тошкент туманидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилган. Маълум бўлишича, ушбу хонадонда 7 961 қути сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари сақланаётгани аниқланган.

Шундан сўнг, хонадон эгасига тегишли бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида 6 167 қути хорижда ишлаб чиқарилган сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари борлиги фош қилинган.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра 2 млрд сўмдан зиёд бўлган жами 13 675 қути хорижда ишлаб чиқарилган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер