Қуёшда янги йирик коронал тешик пайдо бўлди
Россия фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси олимлари Қуёшда янги коронал тешик шакллана бошлаганини маълум қилди. Мутахассисларга кўра, ушбу тешик 14 март, шанба кунидан бошлаб Ерга таъсир кўрсатиши мумкин.
Лабораториянинг қайд этишича, ҳозирда Қуёшда янги коронал тешик деярли шаклланиб бўлган. Шу вақтга қадар космик об-ҳаво деярли тинч бўлиши кутилмоқда. Олимлар 10 март куни геомагнит вазият сокин бўлишини, Қуёшдаги чақнаш фаоллиги эса бироз юқорилашини тахмин қилмоқда.
Маълум қилинишича, ярим тун атрофида C7.8 даражасидаги чақнаш қайд этилган. Бу 25 февралдан бери кузатилган энг кучли чақнаш ҳисобланади. Бироқ у Қуёшнинг чап чекка қисмида содир бўлгани сабабли геомагнит таъсир келтириб чиқармаслиги таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, геомагнит Kp индекси 2–3 балл оралиғида бўлиб, бу кўрсаткичлар фақат бироз ошганини англатади. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бугун геомагнит безовталик эҳтимоли 20 фоизни, кучсиз магнит бўронлари эҳтимоли эса 7 фоизни ташкил этади. Эртага ва 12 март куни бу кўрсаткичлар мос равишда 10 ва 3 фоизга тушиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг