Фарғонада 90 туп тол ноқонуний кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида 100 тупга яқин дарахтга шикаст етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.
Билдирилишича, вазият бошқарма томонидан ўрганилганида ушбу ҳолат Бувайда тумани «Марказий Фарғона чўли» ҳудудида жойлашган «Қозоковул 2018» фермер хўжалиги ер майдонида содир этилганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фермер хўжалиги ҳудудида 90 туп кўп йиллик тол дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, шикастлантирилган. Оқибатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 110 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда суд органларига юборилиши кўриб чиқилмоқда. Таъкидланишича, Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси томонидан бу каби қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг