Дубай шаҳрида вазият нисбатан барқарорлашди — Бош консулхонаси хабари
Айни вақтда Дубай шаҳрида вазият нисбатан барқарорлашган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош Консулхонаси маълумот берди.
Хабарда айтилишича, ҳаво ҳудуди очилгани муносабати билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар «UzAirways», «CentrumAir» ва «Qanotsharq» авиакомпаниялари орқали босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, 5–6 март кунлари «UzAirways» рейслари, 6 март куни «CentrumAir» рейси Тошкентга бўш жойлар билан қайтган.
Шунингдек, сўнгги кунларда «FlyDubai» ва «Air Arabia» авиакомпаниялари орқали чипта олган, аммо рейслари бекор қилинган ёки кечиктирилгани сабабли Дубайда қолиб кетган юртдошларимиз ўз тур-операторлари ёки авиакомпаниялар билан алоқага чиқиб, кунлик амалга оширилаётган рейслар орқали Ўзбекистонга қайтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Бош консулхона ходимлари юртдошларимиз мурожаатларини қабул қилиш ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун ишлашда давом этмоқда. Илтимос, вазият юзасидан фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларга таянинг, тасдиқланмаган маълумотлар ва турли миш-мишларга ишонманг», — дейилади консулхона хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг